Oliy matematika 1 (MT)
Sayitali AkbarovAbdullajon DjabborovTurg

Oliy matematika 1 (MT)

Фанни ўқитишдан мақсад Олий математика фани ва унинг усуллари техника оилй ўқув юртларида муҳим ўринга эга. Ҳисоблаш техникасининг ривожланиши ва унинг инсон фаолиятининг барча жабҳаларидаги математиканинг тадбиқи кенгайиши билан боғлиқ бўлганлиги Олий математика фанининг аҳамиятини янада оширади. Бу эса муҳандис мутахассисларнинг математик тайёргарлиги юқори бўлишига доир бўлган талабларни янада кучайтиради.

“Олий математика” курсини ўқитишдан асосий мақсад талабаларда мантиқий, алгоритмик, абстракт фикрлаш, математик тафаккурини шакллантириш ва ривожлантириш, ўзининг фикр-мулоҳазаларини, хулосаларини асосли тарзда аниқ баён этишга ўргатиш, муҳандислик ишининг назарий ва амалий масалаларини еча олишга етарли математик аппаратни эгаллаш ва уни қўллаш, муҳандислик масалаларнинг математик моделини тузиш ва таҳлил қилишга ўргатишдир.

 

Фаннинг вазифаси - Математика курси дастури умумилмий, муҳандислик ва махсус фанларни ўзлаштириш ва математик усулларни муҳандислик ишларида тадбиқ қилиш учун талаб қилинган кўникмаларни ривожлантириш учун зарур бўлган ҳажмда тузилди.Ўқув дастури техник олий ўқуб юртларининг “Олий математика” кафедралари томонидан билдирилган таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, ривожланган мамлакатлар оилй ўқув юртлари учун оилй математикадан қўлланилиб келинаётган дастурлар асосида тузилган.

MA'RUZA: 108 soat.

AMALI MASHG'ULOT:108soat